Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сбербанк» биргина сўз сабаб ҳар қандай пул ўтказмаларини блокламоқда

«Сбербанк» биргина сўз сабаб ҳар қандай пул ўтказмаларини блокламоқда

Фото: «E-news.su»

Интернет тармоқларида Россиянинг энг машҳур банки — «Сбербанк» мутлақ айбсиз инсонларнинг пул ўтказмаларини биргина сўз сабабли блокламоқда, деб хабар тарқатди «Hi-tech.mail.ru».

«Сбербанк» анчадан буён «террорчиларни молиялаштириш»ни аниқлаш бўйича фаол сиёсат юритиб келмоқда ва бунинг оқибатида юридик шахслар ва якка тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларини блокламоқда. Аниқланишича, банкнинг ушбу тизими рўйхатига киритилган бир қатор калит сўзларни кузатишга мўлжалланган.

Маълум бўлишича, рўйхатдан «агент» сўзи ҳам ўрин олган. Натижада тизим шу сўзга оид барча пул ўтказмаларини блокламоқда. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бунинг оқибатида «кимёвий реАГEНТ» ва «АГEНТлик шартномаси» каби жумлалар ҳам блокка дучор бўлган.

«Facebook»даги гуруҳда қолдирилган изоҳларга кўра, банк бунга қарши ҳеч нима қила олмайди — жараён шунақа. Жабр кўрганлардан барча ҳужжатларни қоғоз кўринишида йиғиш, шунингдек, хориж агентлари ёки террорчиларига пул ўтказмаётгани ёзилган аризани ёзишлари керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг