Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда «Истанбул» технопаркининг инкубация маркази ташкил этилади

Пойтахтда «Истанбул» технопаркининг инкубация маркази ташкил этилади

INNOWEEK-2020 халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг учинчи куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Туркия инвесторлари билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи Ҳамкорлик баённомаси имзоланди.  Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбаев ва Туркия Республикаси Президенти Администрациясининг Инсон ресурсларини бошқариш офиси Президенти, проф. Салим Атай томонидан имзоланди. Тадбирда, шунингдек, «Истанбул» технопарки Директорлар кенгаши раиси — профессор Метин Еребакан ҳам иштирок этди.

Баённома Туркия Республикаси Президенти администрациясининг Инсон ресурсларини бошқариш офиси билан имзоланиб, Тошкент шаҳрида «Истанбул» технопаркининг «TALENT HUB» инкубация марказини ташкил этишни, янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, илмий технопарклар ва инкубаторлар ташкил этиш, уларни ривожлантириш ва бошқаришни назарда тутади. Баённоманинг имзолаш маросими давомида Тошкент шаҳрида «Истанбул» технопаркининг «TALENT HUB» инкубация марказини ва кейинги босқичда «Истанбул» технопаркининг филиалини очиш масалалари муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.

Ушбу Лойиҳа соғлиқни сақлаш, вакцинация, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, алоқа ва коммуникация соҳаларида, мудофаа соҳасида самолётларни яратиш, янги технологиялар, турли соҳалардаги тадқиқотлар ва бошқаларда кенг технологик йўналишларни бирлаштиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг