«Ўзбектелеком» 15 июлдан янги тарифларни тақдим этди. Нархлар ошдими ёки тушди?
2019 йил 15 июлдан бошлаб «Ўзбектелеком» АК жисмоний ва юридик шахслар учун телефония, IP-телефония ва видеотелефония хизматлари учун янги тариф режаларини тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тариф режаларида Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун янги дақиқалар, «Ўзбектелеком» АК тармоғида чексиз қўнғироқлар учун тарифлар («Ўзбектелеком» АКнинг қайд этилган алоқа рақамлари, Uzmobile GSM ва CDMA тармоқларининг мобил телефонлари), шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб тўлиқ чексиз қўнғироқлар тақдим этилади.
Авваллари анъанавий телефония тарифлари ойига фақат 180 дақиқа лимит билан тақдим этилган. Янги тарифларда абонентлар учун Ўзбекистон бўйича ёки «Ўзбектелеком» АК тармоғи ичида чекланган ва чексиз тариф режалари амалга киритилади.
Қайд этилишича, янги тариф режалари янада қулайлашган ва ойлик абонент тўловининг арзонлаштирилиши улар тақдим этиладиган хизматларнинг кўп ёки ҳатто чекланмаган ҳажмда эканлигини ўз ичига олади.
Мисол учун, аввал юридик шахслар учун чексиз тариф режасининг қиймати 60 000 сўмни ташкил этган бўлса, энди унинг нархи 40 000 сўмдан иборат (нархнинг 1,5 барорбарга пасайиши). Худди шундай нархнинг пасайиши видеотелефония хизмати учун ҳам амал қилади. Аввалги тўлиқ чексиз тариф режасининг қиймати ойига 90 000 сўмни ташкил этган бўлса, эндиликда янги тариф режасининг нархи 40 000 сўмни ташкил қилмоқда (нархларнинг 2 баробардан зиёд пасайиши).
Янги тариф режалари фаол абонентлар учун жуда ҳам фойдалидир.
Янги тариф режаларида халқаро алоқалар хизматининг қиймати 125-1/1 нархномасига мувофиқ нархланади.
Янги тариф режаларининг шартлари ҳақида бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Абонентнинг хоҳишига кўра янги тариф режасига ўтиш ёки уланиш имкони мавжуд ва бунинг учун абонент компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш бўлимларидан бирига ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Диққат! 2019 йил 1 сентябрдан IP-телефония, видеотелефония хизматлари учун аввал тасдиқланган тариф режалари фойдаланиш учун бекор қилинади. Батафсил маълумот билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter