Хитойнинг йирик корпорацияси Ўзбекистондаги лойиҳага қизиқмоқда
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Хитойнинг Аэрокосмика фанлари ва саноати корпорацияси (CASIC) бош директори Ли Юе бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси учун зарур аппарат ва дастурий таъминот яратиш доирасида лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Шу муносабат билан, мезбонлар мазкур хавфсизлик тизимини яратиш борасида Хитойда татбиқ қилинган шахсий тажрибалари хусусида сўзлаб бердилар.
CASIC Хитойдаги бош миллий илмий-техник саноат вакили бўлиб, юқори технологияларни ривожлантиришга ихтисослашган бу муассаса тўғридан-тўғри Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Марказий аппаратининг бошқарувида фаолиятини ташкил қилади. Корпорация миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича мақсадли дастурларни илгари суради. Икки юздан зиёд йўналишда фаолият олиб борадиган бу тузилма тизимидаги 600 дан ортиқ ташкилот ва корхоналарда 150 минг нафардан кўп ходим хизмат қилади. Уларнинг 70 фоизи техника ва технология соҳасидаги мутахассислар.
CASIC раҳбари ўз нутқида корпорация Ўзбекистондаги «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасида иштирок этишга қизиқаётгани ва ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун хорижлик ҳамкорларни аниқлаш юзасидан халқаро компаниялар иштирокида тендер савдолари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter