Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда халқаро даражадаги юқори технологик комплекс яратилади

Ўзбекистонда халқаро даражадаги юқори технологик комплекс яратилади

Фото: «Mitc.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди. Шу билан бирга, унда Huawei, KT, UZBEKTELECOM, UMS, UCELL, BELINE, ZTE, RWC компаниялари раҳбарлари қатнашдилар, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

— Бугунги кунда IT-Парк умумий майдони 2800 квадрат метр бўлган биринчи биносини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари якунланди. Унда 300 нафар мутахассисга эга резидент компаниялар, шунингдек, электрон тижорат, сунъий ақл, ахборот технологиялари таълими, молия ва тиббиёт технологиялари йўналишлари бўйича дастлабки 15 та стартап ташаббуслари акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш учун жойлаштирилди. Ахборот технологиялари йўналишига инвестицияларни жалб қилиш, шу жумладан, мамлакатда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун масъул бўлган IT-Парк мажмуасида мамлакатимиздаги барча ахборот технологиялари жамоалари, шу билан бирга, бутун Марказий Осиёнинг назарини қаратиш кутилмоқда. Ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича энг яхши мутахассисларни халқаро даражага мос юқори технологик комплекс яратиш учун жалб қилиш режалаштирилмоқда, — деди АКТ вазири бўлиб ўтган очиқ мулоқотда.

Учрашув якунида томонлар ахборот технологиялари соҳасида изчил ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг