Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратилади

Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонда замонавий, халқаро даражадаги ҳамда инновацион ижтимоий тармоқ яратиш мақсадида «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги республика миқёсида «стартап» лойиҳалар танловини эълон қилди.

Лойиҳаларни қабул қилишда иштирокчилардан «стартап» лойиҳа ташаббускорлари аризалари 2022 йил 31 июлдан 1 октябрга қадар қабул қилинади.

Қайд этилишича, танловда мавзуга йўналтирилган кенг кўламдаги барча йўналишдаги истиқболли стартап-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар муаллифлик инновациялари ва технологияларига асосланиши шарт.

Шунингдек, аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин.

Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар [email protected]  электрон почтасига қуйидагиларни юбориш орқали қабул қилинади.

Стартап лойиҳаларни электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалари ва танлов босқичлари бўйича танловнинг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати: +998-71-203-32-23 (ички рақам: 216)

Танлов шартлари билан батафсил ушбу ҳаволада танишиш мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг