Ўзбекистонда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилмоқда
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасига бағишланган йиғилишда янги – 2018 йил юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган эди.
Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети қошида Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилмоқда. Марказга Азиз Муҳитдинов раҳбар этиб тайинланди. У бунгача «UZINFOCOM» маркази директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Муҳитдинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2009 йилда М.А. Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетини «Ҳимояланган алоқа тизимлари» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шу пайтгача Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими ахборот хавфсизлиги тизимини лойиҳалаштириш сектори 1-тоифали мутахассиси, «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» филиали ахборот ҳисоблаш маркази янги технологиялар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бош мутахассиси, «Бизнес ва персонални ривожлантириш маркази» филиали хизматлар сотишни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш бўлими бошлиғи, «UzNet» филиали бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш бўлими бошлиғи, «Бизнесни ривожлантириш маркази» филиали бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш бўлими бошлиғи, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси ахборот ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси иқтисодиёт соҳаларида автоматлаштирилган тизимларни ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш бўлими бошлиғи каби вазифаларда фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter