Ўзбекистон термаси Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси робототехника бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE робототехника чемпионатида ғолиб бўлишди.
Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
1) Шукрулло Содиқов — Бухоро шаҳри,
2) Маҳкамбек Тешабаев - Тошкент шаҳри,
3) Назарбой Раҳмонов - Тошкент шаҳри,
4) Aбдулазиз Мираҳмедов - Тошкент шаҳри,
5) Aйдар Ермухон – Тошкент шаҳри.
FIRST GLOBAL CHALLENGE - ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиладиган робототехника бўйича жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бу йилги чемпионатда 191 давлатдан вакиллар иштирок этишди.
Терма жамоамиз бу мусобақада иштирок этиш учун 100 фоиз грант ютиб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter