Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia»дан иккита сирли смартфон

«Nokia»дан иккита сирли смартфон

Фото: «appdisqus.com»

«HMD Global» компанияси яқинда «Nokia 2.1», «Nokia 3.1» ва «Nokia 5.1» смартфонларини намойиш қилди ва яна бир глобал версия – «Nokia X6»ни тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Энди эса компаниянинг навбатдаги қурилмалари ҳақида турли миш-мишлар тарқамоқда, деб хабар берди «Терабайт».

Гап шундаки, яқинда компаниянинг иккита смартфони Eurasian Economic Commission (ECC) да сертификациядан ўтди. Иккала модель  ҳам 4 июль куни бюронинг маълумотлар базасига киритилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, янги қурилмалар TA-1087 ва TA-1119 камералари билан таъминланган. Афсуски, қурилмаларнинг муҳим жиҳатлари, тақдимот санаси ва номи ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқ.

Фақат уларнинг биттаси  «Nokia 9» бўлиши мумкинлиги ҳақида фаразлар бор, чунки бу ҳақда яқинда инсайдер Роланд Куант (Roland Quandt) ёзганди. Девайс  «Snapdragon 845» процессори, ромсиз OLED-дисплейи ва экран остида бармоқ излари сканери билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг