«Nokia» силжувчи камерали ва сканер экранли смартфон чиқаради
«HMD Global» компанияси янги «Nokia» флагман смартфони устида иш олиб боряпти, қурилма шу йилнинг 31 августидан 1 сентябригача бўлиб ўтадиган «IFA 2018» кўргазмасида тақдим этилиши режалаштирилган, деб хабар беряпти «Astera.ru».
«WinFuture» журналистлари аниқлашича, компания лабораторияларида ҳозир «Nokia A1 Plus» ишчи номи остидаги модел устида ишлар қизғин кетмоқда.
Бу смартфонда силжувчи камера ва экран сканери бўлади. Қурилмага «LG Display»нинг гардишсиз OLED-экрани ўрнатилиши мумкин.
Смартфон «Qualcomm Snapdragon 845» процессорида ишлайди. Амалий тизими эса «Android 9.0 P»га асосланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter