Нидерландия: телефонда сўзлашган велосипедчилар жаримага тортилади
2019 йилнинг 1 июлидан Нидерландияда янги қонун кучга кирди: велосипед ҳайдовчилар бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларига тенглаштирилди.
Голланд шаҳарларига хос манзаралардан бири велосипедлар жуда кўплиги эди, яқин йиллардан бошлаб манзара сал ўзгарди: бир қўли билан велосипедни бошқариб, иккинчи қўли билан телефонда гаплашувчилар кўпайиб кетди.
Бироқ 1 июлдан бошлаб ҳаммаси ўзгарди, бошқа транспорт воситалари бошқарувчиларига тенглаштирилган велосипедчилар энди бошқарув пайти мобил қурилмалардан фойдаланишса худди улар каби 95 евро жарима тўлашади. Қоида баланд овоз режимига қўйилмаган барча мобил қурилмалар: смартфонлар, планшетлар, камераларни қамраб олади.
Қонунни жорий этишдан аввал ҳукумат «Телефонни ўз ҳолига қўй, 95 евро ёнингда қолсин!» шиори остида реклама кампанияси ташкил этди.
Нидерландия транспорт вазири Кора ван Нойвенхейзен: «Йўл-транспорт ҳодисалари кўпаймоқда, йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари, жумладан, велосипедчиларнинг ҳам диққати телефон экранига эмас, йўлга қаратилиши шарт. Бир пайтнинг ўзида кўп ишга улгурамиз деб ўйлаймиз, афсуски бундай эмас, шунинг учун илтимос, «моно» режимга ўтинг».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter