«Microsoft» компанияси 10 кундан сўнг «Windows 7»ни қўллашни тўхтатади

«Microsoft» компанияси «Windows 7» операцион тизимини қўллашни тўхтатади. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.
«Windows 7» чиққанига 10 йил бўлди, уни қўллаш (янгилаш) 2020 йилнинг 14 январидан тўхтатилади», — дейилади «Microsoft» хабарида.
Қўллаш тўхтатилган операцион тизимга вируслар ёки бошқа хавфли дастурий таъминотлар ҳужуми хавфи ошади.
«Ҳимояланишнинг энг яхши йўли — «Windows 10»гача янгиланишдир, шунинг баробарида компьютерингизнинг ўзини ҳам янгилаб олганингиз маъқул. Тўғри, «Windows 10»ни эски компьютерга ўрнатса ҳам бўлади, бироқ биз бундай қилишни тавсия қилмаган бўлардик», — дейилади расмий сайтдаги хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter