Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди давлат органлари ходимлари махсус мобил алоқадан фойдаланади

Энди давлат органлари ходимлари махсус мобил алоқадан фойдаланади

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган этиб белгиланди.

Ахборот тизимлари, ресурслари ҳамда дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентликда экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланди.

Алоқанинг махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобил алоқаси тизими жорий этилади.

Ушбу тизим 2019 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг