Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 апрель ҳазили қимматга тушди

1 апрель ҳазили қимматга тушди

Фото: «NV.ua»

«Tesla» компаниясининг акциялари Элон Маскнинг 1 апрель кунги ҳазилидан сўнг, Нью-Йорк фонд биржалари савдосида 5,1 фоизга тушиб кетди. Бир кун ичида ҳар бир қимматли қоғознинг нархи 252 долларга арзонлашди, деб хабар беради «NV.ua».

1 апрель, якшанба куни «Tesla» бош ижрочи директори Элон Маск ўзининг микроблогида компания банкрот бўлганлиги ҳақида пост ёзиб, сурат жойлаштирган эди. У «Tesla» «мутлақ банкрот бўлди» деб ёзганди.

«Moody’s» халқаро агентлиги эса автомобиль ишлаб чиқарувчининг ликвидлиги етарлича эмаслигини таъкидлаб, «Tesla» рейтингини пасайтирган.

Шу билан бирга, таҳлилчилар Маск «Tesla» 1 апрелда ҳазиллаша оладиган даражада молиявий барқарорликка эга» эканлигига ишонмоқда. Мутахассислар Элон Маск «Tesla» компаниясининг молиявий вазияти ва ишлаб чиқариш жараёнининг юқорилигини инобатга олмасдан туриб ҳазилалшмаган бўларди, дея таъкидламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг