Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компьютерда кўп ишлайсизми? Унда бу қизнинг ҳикоясини эшитинг

Компьютерда кўп ишлайсизми? Унда бу қизнинг ҳикоясини эшитинг

Фото: «Daily Mail»

Бьянка умрининг аксар қисмини банкда — чироқ ва ўнлаб компьютерлар нури остида ишлаб ўтказди. Кейинчалик фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди ва косметологияга менежер бўлиб ишга жойлашди. Бьянка ҳар куни атрофидагилардан териси ундоқ, ранги бундоқ экан, деган гапларни эшитавергач, ниҳоят, қизиқувчанлиги устун келди, деб ёзмоқда «Daily Mail».

Фото: «Daily Mail»
Фото: «Daily Mail»

У тери ҳолатини аниқловчи тезкор тест ўтказди ва натижадан ўзи ҳам қўрқиб кетди. Шу пайтгача унга қорамтир териси ва майда сепкиллари доим ёқарди. Ҳатто у атайлаб тез-тез баданини қорайтириб турарди. Бироқ бу сафар Бьянка шифокор қабулига отланди: мутахассис унга кам қуёш кўрганини тушунтирди.

Буни қарангки, ҳатто кучли UV-фильтрли крем ҳам телевизор, компьютер ва телефон экранларидан таралувчи HEV-нуридан ҳимоя қилолмас экан. Бу нур ультрабинафша нурдан кўра чуқурроқ сингиб, кўпроқ зарар етказади.

«Менинг терим бунчалик даҳшатли ҳолатда эканини билмаган эдим... Бу кўк нур қуёш нуридан анча хавфлироқ экан», — деди у.

Бьянка янги билимларга эга бўлгач, бир ой ичида ўз терисини даволашга муваффақ бўлди. Бунда унга уч босқичдан иборат ҳар кунги парвариш ва ҳар қандай нурланишдан ҳимояловчи —  UV, HEV кремлар ёрдам берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг