Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дастурчи учун энг керакли кўникма — математика эмас

Дастурчи учун энг керакли кўникма — математика эмас

Фото: «Индикатор»

Дастурчилар учун энг муҳим кўникма, кўпчилик ўйлаганидек, математика эмас, балки тилларни ўрганиш қобилияти экан. Вашингтон университети олимлари ўтказган тадқиқот («Nature‘s Scientific Reports» журналида чоп этилган) якунида шундай хулоса чиқарилган.

Тадқиқотда илгари дастурлаш билан шуғулланмаган 42 киши қатнашди. Аввалига улардан диққатни жамлаш, мантиқ, тиллар, ҳисоблаш ва математика бўйича тестлар олинди.

Синов чоғи қатнашчиларга Python дастурлаш тили бўйича ҳар бири 45 дақиқалик ўнта машғулот ўтилди. Ҳар бир машғулот охирида тест олинди. Тадқиқотчилар уларнинг ўрганиш тезлиги ва текширув натижаларини кузатиб боришди. Энг охирида «Тош, қайчи, қоғоз» ўйини кодини ёзиш топшириғи берилди.

Олимлар шундай хулосага келишдики, Python дастурлаш тилини ўрганишда тилларга мойиллиги юқори ўқувчилар энг яхши натижа кўрсатишади. Хотираси ва мантиқий фикрлаши яхши ўқувчилар ҳам чакки натижа кўрсатишмаган. Математик қобилият эса деярли аҳамият касб этмаган...

«Дастурлашда шундай тасаввур шаклланиб қолган — ё махсус курсларда ўқиш шартлиги, ё ҳақиқий дастурчи бўлиш учун математик қобилият юқори бўлиши кераклиги айтилади. Ҳолбуки, бизнинг тадқиқотимиз буни тасдиқламади», — деди ушбу тадқиқот етакчи муаллифларидан бири Шантел Прат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг