Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги School 21 биносида IT-мутахассисликлари бўйича ўқишга янги қабул бошланди

Самарқанддаги School 21 биносида IT-мутахассисликлари бўйича ўқишга янги қабул бошланди

Самарқанддаги School 21 рақамли технологиялар мактаби IT-мутахассисликлар бўйича ўқишга янги қабул бошланганини эълон қилади.

School 21 рақамли технологиялар мактаби 2024 йил 15 апрель ва 27 май кунлари режалаштирилган баҳорги саралаш босқичларига янги қабул бошланганлигини мамнуният билан эълон қилади.

School 21 саралаш интенсивлари 26 кун давомида IT дунёсига шўнғиш учун ажойиб имконият тақдим этади. Бу ерда иштирокчилар С дастурлаш тилини ўрганадилар, ўз ўйинларини яратадилар, IT-лойиҳаларни топширадилар ва жамоавий иш кўникмаларини шакллантирадилар. Интенсив тугаганидан сўнг, Асосий таълим учун энг яхшилар сараланади.

School 21 мактабида ўқиш ва талаб қилинадиган IT мутахассислигини олиш имконияти 18 ёшдан ошган ҳар бир киши учун очиқ. Ўқув дастури С тилида тизимли дастурлаш, С++ тилида объектга йўналтирилган дастурлаш, компьютер тармоқлари, алгоритмлар, SQL’да маълумотлар базалари, Java, Python, Golang’да амалий дастурлаш ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev каби турли йўналишларни ўз ичига олади.

«School 21»га кириш жараёни аввалги иш тажрибаси ёки таълимдан мустасно. Мактаб иштирокчиларининг ярмидан кўпи дастурлаш тажрибасисиз ўқишни бошлайдилар, аммо «тенгдошга тенгдош» ўқитиш методикаси туфайли ҳар ким малакали IT мутахассиси бўлиши мумкин. Асосийси, мотивация ва ривожланиш истаги мавжудлигидир.

Декабрь ойида кампус очилганидан бери Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Навоий ва бошқа вилоятлардан 400дан ортиқ иштирокчилар Саралаш интенсивидан ўтдилар. Саралаш интенсиви натижаларига кўра март ойида бошланган Асосий таълимга 100 киши танланган.

Асосий таълим иштирокчилари аллақачон ҳамкорлар билан учрашишга муваффақ бўлишди.

School 21 да Асосий таълимнинг ажралмас қисми ҳамкор компанияларда уч ойлик амалиётдир. Амалиёт бошлангунига қадар талабалар бир нечта талаб қилинадиган дастурлаш тилларини ўзлаштирадилар ва ўз билимларини амалда қўллаш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, School 21 талабаларга ўзларининг мақсадларини аниқлашга, суҳбатга тайёргарлик кўришга ва янги жамоаларда муваффақиятли ишлаш учун мослашишга ёрдам беради.

«School 21»да ўқитишнинг асосий йўналиши амалий муаммоларни ҳал қилиш, кучли дастурлаш кўникмаларини эгаллаш ва замонавий IT мутахассиси учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган. Иштирокчилари бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиб, муаммоларни ҳал қилишади ҳамда якка тартибда ва гуруҳ бўлиб IT лойиҳаларини яратади. 1,5-2 йиллик Асосий таълим давомида иштирокчилар малакали IT-муҳандисларга айланадилар ва ўз мутахассисликларини муваффақиятли амалга оширадилар.

Ўқиш учун ариза онлайн тарзда мактабнинг {шахсий шериклик ҳаволаси} веб-сайтида топширилиши мумкин.

School 21 биноси Самарқанд шаҳрида, Ибн Сино кўчаси, 17а-уйда жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг