Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн ресурслар

Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн ресурслар

АКТ вазирлиги карантин пайтида янги билим олишга ва фойдали кўникма ва малакаларни шакллантиришга ёрдам берадиган бепул онлайн манбаларни тақдим этди.

  1. One Million Uzbek Coders — тўртта долзарб IT-йўналишлари бўйича ўқитадиган (Data Analytics, Android-dasturlash, FrontEnd ва FullStack) онлайн таълим курслари.

Бугунги кунда Республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали  IT-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа — «Бир миллион ўзбек дастурчи» («One Million Uzbek Coders») лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БАА «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-Парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда «Udacity.com» халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга тушурилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишларни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd (frontend) ва фуллстак (FullStack). Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Батафсил:  http://uzbekcoders.uz/

  1. Online Pre-Accelerator  — АКТ соҳасида янги иш бошлаган тадбиркорлар учун ўзбек тилидаги таълим дастури.

Жорий йилнинг февраль ойида онлайн Pre-Accelerator биринчи дастури ишга туширилди. Курснинг мақсади – янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз ғояларини қандай ривожлантириш ҳақида ва бу йўлда биринчи қадамлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида тушунча беришдир.

Онлайн курс қисқа ва маълумотларга бой муаллифлик видео дарсларидан иборат бўлиб, унда Ўзбекистоннинг муваффақиятли тадбиркорлари ва мутахассислар маърузалар ўқишади ва маҳорат дарсларини ўтказишади.

Курсда ўтиладиган асосий мавзулар қуйидагилар: муваффақиятли жамоани яратиш, лойиҳани малакали бошқариш, MVP яратиш, бозорни ўрганиш, бизнес-режа тузиш, компанияни рўйхатдан ўтказиш, инвестицияларни жалб қилиш; шундай экан мазкур дастур маҳорат даражасидан қатъий назар ҳамма учун фойдали бўлади.

Батафсил: https://online.it-park.uz/

  1. Online Open Sessions  — хорижий IТ-мутахассислар ҳамда маҳаллий стартапчилар иштирокида ўтказилаётган онлайн видеоконференциялар.

IТ-Паркдан янги «Online Open Sessions» лойиҳаси. Мазкур лойиҳа онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференция бўлиб, унга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IТ-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган.

Дастурда ўрин олган маърузаларида қўйидаги долзарб масалалар ўрин олган: стартапларга кўмак бериш ва ривожлантириш, венчур молиялаштириш, ахборот технологиялари ва менежмент. Маърузалар Zoom платформаси орқали амалга оширилмоқда. 

Батафсил: https://www.facebook.com/pg/itparkuzb/events/?ref=page_internal

Янги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлинг ва ўз рақобатбардошлигингизни оширинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг