Жанубий Кореяда пиёдаларнинг смартфонлари блокланади
Жанубий Корея мобиль назоратчиси ҳаракат вақтида телефонларни блокловчи дастурни ишлаб чиқарди. Бу орқали пиёдаларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш ва уларнинг эътиборини атроф-муҳитга жамлаш мақсад қилинган, деб хабар беради «NV.ua».
«Cyber Security Zone» номини олган дастур гаджет эгаси беш қадам ташлашни бошлаши билан смартфонни блоклай бошлайди.
Комиссия аъзолари ушбу янгиликни «смомби»га қарши курашиш («смартфонли зомбилар») деб атади. Уларнинг аудиториясини смартфонга боғланиб қолган ўсмирлар ташкил этади. Улар пиёда кетаётган вақтида смартфондан кўзини узмаганлиги сабаб кўпинча жароҳат оладилар.
Жанубий Корея ички ишлар ва хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги беш йил ичида смартфонларга боғлиқ ЙТҲлар сони икки баробарга ошган. ЙТҲ иштирокчиларининг 40 фоизини эса 20 ёшгача бўлган ўсмирлаш ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter