Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳоннинг энг йирик IТ-брендлари янгиликлари намойиш қилинаётган анжуманда АКТ вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Жаҳоннинг энг йирик IТ-брендлари янгиликлари намойиш қилинаётган анжуманда АКТ вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Испаниянинг Барселона шаҳрида «Mobile World Congress 2018» бўлиб ўтмоқда.

Фото: «Engadget»

26 феврал куни Испаниянинг Барселона шаҳрида «Mobile World Congress 2018» ахборот технологиялари соҳаси ва ҳукуматлар вакиллари, мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчилар иштирокидаги навбатдаги мобил технологиялар ва ечимларга бағишланган Жаҳон мобил конгресси очилди.

Ушбу конгресс кўргазмаси доирасида «Samsung» янги «Galaxy S9» флагманларини расман тақдим қилди, «Huawei» илғор планшетофонларни намойиш этди, «Матрица» фильмидаги афсонавий телефон қайта «жонлантирилди», «Energizer» 16000 мА/соатлик смартфон тақдим этди, «Sony» мутлақ қоронғуликда ҳам суратга олишга қодир иккиталик камераси прототипини кўрсатди.

Жаҳоннинг 1600 зиёд IТ-брендлари ва компаниялари маҳсулот ҳамда хизматларини намойиш қилинаётган мазкур «Mobile World Congress» анжуманида «Ўзбектелеком» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

Жадал ривожланиб бораётган янги технологиялар, хизмат кўрсатишнинг янги турлари инсонлар турмуш тарзи ва касбий фаолиятига сезиларни таъсир ўтказмоқда. Мазкур конгресс ушбу жараёнларнинг маркази бўлиб, шу кунлари ҳукуматлар ва саноат вакиллари кейинги ривожланиш босқичлари юзасидан фикр алмашадилар.

Ушбу анжуман 220 давлатдан 800 та мобил операторларни атрофида бирлаштирган GSM ассоциацияси бошчилигида ўтказилилиб келинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг