IT хизматлар экспорти 1 миллиард долларга етказилади
Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этди.
Бунинг учун:
- камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;
- ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;
- хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;
- замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;
- аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлигини кўрсатиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter