Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-Park Россиянинг Венчур фонди билан меморандум имзолади

IT-Park Россиянинг Венчур фонди билан меморандум имзолади

Фото:«Mitc.uz»

Россиянинг Венчур фонди ва акселератори – «YellowRockets» ва IT-Park ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«YellowRockets» йирик корпорациялар учун акселерация дастурларини ташкиллаштимоқда ва стартапларга уларнинг ривожланишининг дастлабки босқичларида $ 400 000 гача инвестиция киритмоқда.

Мазкур ташриф доирасида томонлар ҳамкорлик қилишнинг имкони бор барча ёʻналишларини – стажировка орттиришдан тортиб, Ўзбекистон Республикасида венчур молиялаштиришни ривожлантириш бўйича ишлашгача муҳокама қилдилар, шунингдек ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.

Меморандумда томонлар ўртасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш, консултация бериш ва истиқболли стартап лойиҳаларини, венчур молиялаштиришни, шунингдек -таълимни қўллаб-қувватлаш экотизимини яратиш бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилди.

Битим доирасида «Yellow Rockets»да IT-Park ҳодимларининг малакасини ошириш, венчур йўналиши бўйича тренинглар ташкил этиш ва IT-Parkнинг янги трекерлари ва мураббийлари билан потентсиал ҳамкорлик режалаштирилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг