Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания пиёдалар йўлакчасидан электр ола бошлади

Испания пиёдалар йўлакчасидан электр ола бошлади

Фото: «I-flashdrive.ru»

Испаниянинг Барселона шаҳрида тротуар плиталари ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошланди. Янги қоплама қуёш панелларидан иборат, деб ёзади The Guardian.

Глориес туманидаги кичик боғда яратилган махсус қопламали йўлакча табиий ёруғликни қабул қилиб, уни электр энергиясига айлантиради. 50 квадрат метр майдон йилига 7,5 минг киловатт ишлаб чиқаради. Ушбу миқдордаги электр энергияси учта уйни электр билан таъминлашга етади.

Экологик тротуар ўрнатиш учун шаҳар бюджетидан 30 минг евро ажратилди, қолган харажатлар ишлаб чиқарувчи томонидан қопланди. Йўлларнинг энергия самарадорлиги ва чидамлилиги олти ой давомида синовдан ўтказилади, шундан сўнг расмийлар ташаббусни давом эттириш тўғрисида бир қарорга келишади.

«Эскирганлигини баҳолашимизга тўғри келади. Гарчи улар ўта чидамли бўлса ҳам, томлардаги қуёш панелларига ўхшамайди. Рентабеллик нуқтаи назаридан, бундай панеллар катта майдонни қопласа, ўрнатиш қанча арзонга тушишини айтиш қийин», — дея тушунтирди Барселонада иқлимдаги фавқулодда вазиятлар ва атроф-муҳит ўзгаришлари учун масъул Элой Бадия.

Бадиянинг таъкидлашича, бундай вазиятда аҳоли зичлиги юқори бўлганлиги сабабли қуёшли тротуар шаҳар ичкарисида фойдасиз бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Устига-устак, «Барселона» 2050 йилга келиб чиқиндиларсиз — углерод нейтрал шаҳарга айланмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг