Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 12 билан сифатли сурат туширишда беллаша оладиган смартфон топилди

iPhone 12 билан сифатли сурат туширишда беллаша оладиган смартфон топилди

Фото: «YouTube»

DxOMark экспертлари Asus Zenfone 8 флагманини синовдан ўтказишди. Бу смартфон чиққанидаёқ «темир» қисмлари ва ихчамлиги билан эътиборга тушганди.  

Бироқ энди, синаб билишдики, «зенфон» фотосуратлар олиш бобида ҳам чакки эмас. Унча-мунчасидан зўр, ҳатто iPhone 12 билан баҳслаша олади. Мутахассислар  Asus Zenfone 8 нинг фотосуратлар олиш имкониятини 120 балл билан баҳолашди, бу iPhone 12 (122 балл) билан қарийб баравар, Google Pixel 5 (120 балл) билан теппа-тенг ва қизиқроқ.

Asus Zenfone 8 ва бошқа смартфонларнинг суратга олиш имкониятлари ушбу ҳаволада батафсил солиштирилган.

Asus Zenfone 8 смартфонида асосий қўшкамера ўрнатилган. Бош модуль — Sony IMX 686 (64 мегапиксел). Уни кенг бурчакли оптикага эга 12 мегапикселли Sony IMX 363 тўлдиради.

Камеранинг ижобий жиҳатлари сифатида яхши баланс, ранглар узатилиши ва оқ ранг баланси саналган. Бироқ аксарият суратларда экспозиция барқарор эмаслиги, ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда автофокуснинг имиллаб ишлаши каби минуслар ҳам йўқ эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг