Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккиталик камерага эга «Leagoo S9» смартфони 20 долларга арзонлашди

Иккиталик камерага эга «Leagoo S9» смартфони 20 долларга арзонлашди

Фото: «Android»

Яқиндагина тақдим этилган «Leagoo S9» смартфони 20 АҚШ долларга арзонлашди. Мазкур қурилма томонлар нисбати 18:9 бўлган деярли ҳошиясиз дисплей билан жиҳозланган, деб хабар беради «4PDA».

Шунингдек, смартфонга иккиталик камера ўрнатилган. Смартфон ўз эгасини унинг бармоқ изи ёки юз тузилиши орқали таний олади. Гаджет қора, тилларанг ва кўк рангларда сотувга чиқарилмоқда.

Смартфон олд қисмининг юқорисида суҳбатлашиш динамиги, фронтал камера ва сенсорлар жойлашган қирқим мавжуд. Унинг ичига саккиз ядроли «Mediatek MT6750» процессори, 4 гигабайт тезкор хотира ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Аккумулятор сиғими эса 3300 мА/соатга тенг. Қурилма «Andoird 8.1 Oreo» операцион тизимида ишлайди.

Иккиталик асосий камераси 13 ва 2 мегапикселлни ташкил этади. Айни вақтда «Leagoo S9»ни чегирмалар билан бирга 129 долларга харид қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг