«Huawei» йил охиригача 3D-камерали смартфонини чиқаради

«Huawei» компанияси янги смартфон устида иш олиб боряпти, унинг ўзига хос камераси уч ўлчамли тасвирлар олиш имконини беради. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
Янги қурилманинг ишчи номи — «Princeton». Айрим маълумотларга қараганда, бу смартфон 2018 йил охиригача тақдим этилади.
3D-камералар учун хитойликлар «Sony» компаниясида тайёрланган юзадан қайтган нур масофасини аниқ ўлчовчи датчиклардан фойдаланишди.
Уч ўлчамли тасвирлардан ташқари, бу смартфон одамлар ва объектларнинг тўлдирилган реаллик иловаларида фойдаланиш мумкин бўлган уч ўлчамли моделларини ҳам ярата олиши ҳақида маълумот берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter