Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким «айти»чилар билан очиқ мулоқот қилди

Ҳоким «айти»чилар билан очиқ мулоқот қилди

«Ахборот технологиялари, рақамлаштириш соҳасида Наманганда катта салоҳият бор. Маҳаллий дастурчиларимиз ташқи бозорга чиқиб, хизматлар экспортини амалга оширишмоқда. Улар ортидан бораётган ёшлар кўп. Биз шу имкониятларни бирлаштириш йўлида янада катта натижаларни қайд этишимиз лозим», — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов етакчи АйТи компания раҳбарлари, дастурчи-фрилансерлар билан очиқ мулоқот қилди.

Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган 60 дан ортиқ АйТи сохаси вакиллари иштирок этдилар.

— Кичик саноат етарли даражада ривожланди. Бизга янги йўналишлар керак. Диверсификация лозим. Бунда албатта АйТи соҳа драйвер бўлиши керак. Бунинг учун бизда етарли шароит, энг муҳими юқори интеллектли инсон омили мавжуд, — деди вилоят раҳбари.

Мулоқотдаги фикр-мулоҳаза, таклифлардан келиб чиққан ҳолда вилоятда фаолият кўрсатувчи барча етакчи АйТи компанияларни Наманган АйТи-Паркига жойлаштириш, бу манзилни қайноқ нуқтага айлантириш лозимлиги таъкидланди.

Стартапларни қўллаш учун алоҳида жамғарма ташкил этиш ва креатив ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан шу форматдаги учрашувлар бир ойда бир марта ўтказиладиган бўлди, дейилади Медиа Департамент хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг