Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистоннинг Чандраян-3 ракетаси Ойга йўл олди

Ҳиндистоннинг Чандраян-3 ракетаси Ойга йўл олди

Ҳиндистоннинг Чандраян-3 космик кемаси Андхра-Прадеш штатидаги Шрихарикота шаҳридан ҳавога кўтарилди, деб хабар бермоқда ndtv нашри. Агар ракета ойга муваффақиятли қўнса Ҳиндистон Россия, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга «ташриф буюрган» тўртинчи давлатга айланади. Чандраян-3 парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) томонидан эфирга узатилди.

Чандраяан-3 станцияси учта компонентдан иборат – қўнувчи, ҳаракатлантирувчи тизимга эга модул ва ойга ровер. Уларнинг асосий вазифаси сайёралараро миссиялар учун зарур бўлган технологияларни намойиш этиш ва синовдан ўтказишдан иборат.

Қурилма Ой орбитасига киргандан сўнг унинг қўниш модули Ой юзасига юмшоқ қўнишни амалга ошириши керак бўлади, сўнгра турли тадқиқот ускуналари билан жиҳозланган ровер платформани тарк этади ва Ернинг табиий юзасини кимёвий таҳлил қилишни бошлайди. Оғирлиги 20 кг бўлган ой роверининг миссияси 14 Ер кунига мўлжалланган. Бу эса Ойдаги бир кунга тенг.

Ойга қўнишга уриниш 2019 йилда Чандраян-2 доирасида амалга оширилган эди. Аммо алоқа муаммолари туфайли мутахассислар сайёралараро станциядан ажратилган қўниш модулини тузата олмадилар, натижада у Ой юзаси билан тўқнашиб кетган.

Чандраян-2 орбитада ва Ернинг табиий сунъий йўлдоши бўйича илмий маълумотларни йиғишда давом этмоқда. Чандраян-3 эса бундай орбитал вазифани ўз ичига олмайди. Коинот кемасининг Ердан Ойгача бўлган саёҳати бир ой давом этиши тахмин қилинмоқда ва унинг ерга қўниши 23 августда кутилмоқда.  

2008 йилда Ҳиндистоннинг Ойга биринчи «ташрифи» пайтида топилган топилма дунёни ҳайратга солган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг