«Facebook» 2020 йилда «безиён» компанияга айланади
«Хайтек» ёзишича, «Facebook» компанияси 2020 йил охирига бориб барча глобал операциялари ва дата-марказларини фақат тикланувчи энергия манбалари ҳисобига ишлатади. Компания атмосферага заҳарли газлар чиқаришни 75 фоизга камайтиришга ҳам ваъда берган.
«Facebook» уч йил олдин 2018 йилгача электр энергиясининг камида 50 фоизини қуёш ва шамол ҳисобига қоплашни мақсад қилганди. Кўзланган мўлжалга икки йил ҳам етарли бўлди — 2017 йилда 51 фоизлик кўрсаткичга эришилди. «Facebook» ҳозирнинг ўзидаёқ АҚШнинг 7 та штати ва икки мамлакатдаги дата-марказларини 100 фоиз тикланувчи энергия ҳисобига ишлатяпти.
«Google» ва «Apple» компаниялари ҳам ижтимоий тармоқ изидан бориб, табиатга камроқ зарар етказиш йўлларини қидиришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter