Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашмоқда (видео)
Астероиднинг ўлчамлари осмонўпар биноникига тенг, айрим маълумотларда унинг узунлиги 0,5дан 1,2 километргача экани айтилмоқда. У сониясига 34 километр тезликда ҳаракатланяпти.
«NASA»нинг хабар беришича, «потенциал хавфли» сирасига киритилган 2002 AJ129 астероиди 4 февраль куни Ерга максимал даражада яқинлашади. Шунда ҳам у Ер ва Ой ўртасидаги масофадан ўн баравар узоқда бўлади.
Аммо хавотирланманг, олимлар унинг Ерга тўқнашиш хавфини нолга тенг дейишяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter