Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг баланд шохдаги олма»: «Apple» жойига қайтди

«Энг баланд шохдаги олма»: «Apple» жойига қайтди

Фото: «Kapital.kz»

«Apple» яна дунёдаги энг қиммат брендга айланди — 263,3 млрд. доллар. «Brand Finance Global 500» унинг 2021 йилдаги нархини шундай баҳолади.

Беш йил аввал — 2016 йили «Apple» худди шу мавқеда, биринчи ўринда эди.

Рейтинг тузувчилар компания App Store, iCloud, Apple Podcasts, Apple Music, Apple TV ва Apple Arcade сингари рақамли сервислари ва обуна хизматларини яхши ривожлантирганини эътироф этишган. Биргина мисол: янги йилнинг илк кунларида App Store мижозлари рақамли маҳсулот ва хизматларга 540 миллион доллар сарфлашди.

Ўз бизнесини муваффақиятли диверсификациялаш эвазига «Apple» корпорацияси рейтинг етакчиларини ортда қолдирди ва ўз бренди қийматини бир йил давомида 87 фоизга ошира олди, солиштириш учун: иккинчи ўриндаги «Amazon» — 254,1 млрд. доллар, +15,1 фоиз, учинчи ўриндаги «Google» — 191,2 млрд. доллар, +1,4 фоиз.

Энг қиммат брендлар рейтингида тўртинчи ўринда — «Microsoft» (140,4 млрд. доллар, +20 фоиз). Бешинчи ўринда — «Samsung» (102,6 млрд. доллар, +8,6 фоиз).

Топ-10га, шунингдек, «Walmart», «Facebook», «ICBC», «Verizon» ва WeChat» кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг