Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг нурли» смартфонлар аниқланди

«Энг нурли» смартфонлар аниқланди

Фото: «YouTube»

Bankless Times электромагнит нурларини энг кўп таратадиган смартфонлар рўйхатини тузди.

SAR (Specific Absorption Rate, электромагнит нурларининг ютилиш коэффициенти) даражаси 1,79 Вт/кг га тенг Motorola Edge смартфони — ушбу рўйхат етакчиси. Яъни бу телефон АҚШ федерал алоқа комиссияси тавсия қилган максимум (1,6 Вт/кг)дан ҳам кўп нурланиш чиқаради.

Рўйхатга кирган қолган смартфонлар ҳам андроидда ишлайди, бироқ улар тавсия этилган лимит «ичида».

Нур таратиш хавфлилиги бўйича иккинчи смартфон — бешинчи авлод тармоқларида ишловчи ZTE Axon 11 (Хитой), учинчи ўринда — «маънан эскирган» OnePlus 6T.

Баъзилар хавфли ҳисобловчи электромагнит нурларини тарқатувчи смартфонлар орасида учта гуглофон бор: Pixel 3XL, Pixel 4a ва Pixel 3.

Шунингдек, Sony Xperia XA2 Plus, Sony Xperia XZ1 Compact ва OnePlus 6 смартфонларини ҳам ушбу рўйхатда учратасиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг