Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди кўчатлар сунъий тарзда ўстирилади

Энди кўчатлар сунъий тарзда ўстирилади

Эртага Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иш бошлайди. Шу муносабат билан бугун конференция олдидан Самарқанд шаҳридаги «EXPO» марказида амалий кўргазма ташкил этилди.

Унда халқаро конференция доирасида муҳим 9 та йўналишлардан бири бўлган «Ин-витро» усулига алоҳида тўхталиб ўтилди. «Ин-витро» бу – стакан ичида яъни, сунъий муҳитда кўчатларни етиштириш жараёнидир.

– «Ин-витро» усулида етиштирилган кўчатларнинг анъанавий етиштирилган кўчатлардан бир неча маротаба афзаллик томонлари мавжуд. Шулардан бири, бу усулда етиштирилган кўчатлар соғлом ўсади, турли хил касаллик ва зараркунандалар хавф солмайди. Кўчатлар ташқи муҳитдан ажратилган ҳолда сунъий идишларда ундирилади. Бундан ташқари ушбу кўчатлар ерга экиш учун мавсум танламайди. Йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам бемалол уларни экиш мумкин, – дейди мутахассис Элбой Бозоров.

Жорий йилда мева ва узум кўчатларини етиштиришда 9 та янги «Ин-витро» лабораторияси фаолияти йўлга қўйилмоқда. 40 млн. донадан ортиқ вируссиз интенсив пайвандтаглар етиштирилди ва кўчатга бўлган талабнинг 60-70 фоизи қопланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг