Элон Маск рус ракета двигателларига баҳо берди
![Элон Маск рус ракета двигателларига баҳо берди](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4211359313.jpg)
Тадбиркор Элон Маск Россияда ишлаб чиқарилаётган «РД-180» ракета двигателларига юқори баҳо берди.
«Уят, «Lockheed Martin» ва «Boeing» компаниялари «Atlas»га рус двигателларини ўрнатишга мажбур. Аммо бу двигателларга гап йўқ», — Маск «Twitter»даги саҳифасида шундай ёзув қолдирди.
«Atlas V» — икки босқичли ракета-ташувчи бўлиб, ўрта ва оғир тоифадаги юкларни фазога олиб чиқади. Унинг биринчи босқичи Россиянинг «Энергомаш» компаниясида ишлаб чиқарилган кислород-керосинли «РД-180» двигателларидан куч олади. «Атлас»ларни чиқарувчи компания («Lockheed Martin» ва «Boeing» қўшма корхонаси) Сентенниал (Колорадо штати) шаҳрида жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter