«Электрон ҳукумат»ни ривожлантиришда макроиқтисодий тадқиқотлар ўтказилади
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Таҳлил ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Имзоланган ҳужжат доирасида ташкилотлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликда фаолият юритишни режалаштирилмоқда:
- АКТ соҳаси ҳамда электрон ҳукумат тизимини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;
- АКТнинг истиқболли йўналишлари бўйича халқаро ташкилотлар билан илмий-тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
- АКТни ривожлантириш бўйича халқаро рейтингларни тизимли ўрганиш, мамлакатимизнинг шундай рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- электрон ҳукуматни тарғиб этиш ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилиш сифатини яхшилаш мақсадида инновацион тадқиқотларни ўтказиш.
Томонлар ҳамкорликда макроиқтисодий, маркетинг ва бошқа турдаги тадқиқотларни ўтказиши, хусусан рақамли иқтисодиёт ва «ақлли шаҳарлар» бўйича лойиҳаларни амалга ошириши кўзланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter