«Электрон ҳукумат» маркази директорига биринчи ўринбосар тайинланди

«Электрон ҳукумат» маркази директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Отажонов Дониёр Юсупбаевич директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июлида Дониёр Отажонов «Электрон ҳукумат» маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Бундан аввал у Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter