Электрон ҳукумат марказига янги директор тайинланди
Бугун, 28 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Aзиз Муҳитдинов директор этиб тайинланди.
Aзиз Муҳитдинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Маълумоти олий.
Иқтисод фанлари номзоди. Ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда «Ўзбектелеком» AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.
2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2017-2018 йилларда «UZINFOCOM» ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилдан шу кунга қадар «UNICON.UZ» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter