Электрда ишловчи дунёдаги энг йирик сайёҳлик кемаси йўлга чиқди
Электр моторли дунёдаги энг йирик сайёҳлик кемаси — «Янцзи дарёсининг уч дараси-1» Хитой марказидаги Хубэй вилоятида биринчи рейсни амалга оширди.
Электр кема Янцзи дарёси бўйлаб сайёҳларни сайр қилдиради. Кема ўз бортига бир йўла 1 300 нафаргача йўловчи олиши мумкин, бир қувватланишда 100 километр масофани босиб ўтади.
Кема 7 500 киловатт-соатли аккумулятордан куч олади. Кемадаги аккумуляторлар умумий сиғими — юзта электромобилникига деярли тенг. Батарея электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи «Contemporary Amperex Technology» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Кема қурилиши 2020 йилнинг охирида бошланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter