Дунёдаги энг катта рақамли фотокамера синовдан ўтди: шам шуъласини минг километрдан кўради (фото)
Муҳандислар дунёдаги энг катта рақамли фотокамерани синовдан ўтказишди.
Қурилма 3200 мегапикселли суратлар олади. Бунчалик улкан суратни сиқмасдан акс эттириш учун ўта юқори тиниқликдаги 4K телеэкранлардан 378 таси керак.
Янги камеранинг ёруғлик сезувчанлиги ўта юқори: минг километрдаги шам шуъласини илғай олади. Майда жисмларгача унинг назаридан қочиб қутула олмайди: стол тенниси коптокчасини 25 километрдан «кўради».
Ушбу ажойиб камера Чилидаги Вера Рубин обсерваториясида ўрнатилаётган 8,4 метрли телескопнинг чин маънода юрагига айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter