Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг катта рақамли фотокамера синовдан ўтди: шам шуъласини минг километрдан кўради (фото)

Дунёдаги энг катта рақамли фотокамера синовдан ўтди: шам шуъласини минг километрдан кўради (фото)

Янги телескоп учун дунёдаги энг катта рақамли камера яратилди.

Иллюстрация: Greg Stewart/SLAC National Accelerator Laboratory

Муҳандислар дунёдаги энг катта рақамли фотокамерани синовдан ўтказишди.

Қурилма 3200 мегапикселли суратлар олади. Бунчалик улкан суратни сиқмасдан акс эттириш учун ўта юқори тиниқликдаги 4K телеэкранлардан 378 таси керак.

Янги камеранинг ёруғлик сезувчанлиги ўта юқори: минг километрдаги шам шуъласини илғай олади. Майда жисмларгача унинг назаридан қочиб қутула олмайди: стол тенниси коптокчасини 25 километрдан «кўради».

Ушбу ажойиб камера Чилидаги Вера Рубин обсерваториясида ўрнатилаётган 8,4 метрли телескопнинг чин маънода юрагига айланади.

Камеранинг сезувчан қисми 189 та датчикдан иборат (кичик қора квадратлар).
Фото: Jacqueline Orrell/SLAC National Accelerator Laboratory

Ҳар бир алоҳида датчик (кичик қора квадрат) стандарт камера билан тенг кучга эга.
Фото: Jacqueline Orrell/SLAC National Accelerator Laboratory.

Вера Рубиннинг янги камерада олинган портрети сурати. Суратдаги ҳар бир блок — 16 мегапикселга тенг.
Фото: SLAC National Accelerator Laboratory.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг