Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубайда дунёдаги энг «яшил йўл» қурилади

Дубайда дунёдаги энг «яшил йўл» қурилади

Фото: Urb

Urb меъморчилик студияси 65 километрли трамвай магистралини қуриш режасини тақдим этди. Green Spine дея номланган ушбу лойиҳа Е311 трассаси (Муҳаммад бин Зайд шоссеси)ни дунёдаги «энг яшил автомагистарал»га айлантириши кутилмоқда.

Режага кўра, инфратузилма одатий ва тик боғлар ниўз ичига олган бўлиб, ҳавонинг мусаффо ва салқинроқ бўлишига хизмат қилади. Green Spine ҳудудида 1 млн туп дарахт экилади, шаҳар фермалари ва турли дам олиш ҳудудлари барпо этилади.

Серқатнов шоссе бўйлаб жойлашувчи яшил магистралда жуда кўплаб қуёш панеллари ишлаб чиқарган электр токи трамвайлар ва ҳудуддаги уйларни таъминлайди. Қолаверса, бу ерда ёмғир сувлари йиғилиб, филтрланади.

Магистрал қурилишини 2040 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг