Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДСҚ раисининг «Facebook»да саҳифаси йўқ, унинг номидаги аккаунт – фейк

ДСҚ раисининг «Facebook»да саҳифаси йўқ, унинг номидаги аккаунт – фейк

Фото: «UzDaily.uz»

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Facebook» раҳбариятига мурожаат қилди ва ёлғон хабарларни тарқатаётган аккаунтлар эгаларини аниқлашни сўради.

Хабарда айтилишича, ВВС томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеолавҳа остида қолдирилган изоҳ Давлат солиқ қўмитаси раиси Бехзод Мусаевга тегишли эмас. Расман маълум қилинишича, Бехзод Мусаев «Facebook» ижтимоий тармоғида саҳифага эга эмас ва унинг номидан фейк аккаунт орқали фикр билдирилган.

Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ёлғон хабар тарқатаётганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш борасида махсус идораларга ҳам мурожаат қилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг