Доим алоқада: UZTELECOM уяли алоқа абонентлари учун янги «EXTRA баланс» хизматини тақдим этди
«EXTRA баланс» хизмати GSM тармоғининг олдиндан тўлов тизимидаги фаол абонентларига ҳисобни кейинчалик тўлдириш учун тўловларни амалга оширган ҳолда, алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Ҳозирги замон одамларни доимо алоқада бўлишга мажбур қилади. Бироқ, телефонда баланс нолга яқинлашганда ва уни тўлдириш учун ҳеч қандай имконият бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатларга дуч келган мобил алоқа абонентларининг қулайлиги учун UZTELECOM миллий оператори EXTRA баланс хизматини ишга туширди.
EXTRA БАЛАНС — бу мутлақо зарур бўлган пайтда алоқага «қайтиш» усулидир, хизматни фаоллаштиришнинг иккита усулнинг биридан фойдаланиб, сизга 1000 дан 40 000 сўмгача бўлган миқдорда маблағни олиш таклиф этилади:
- 150 қисқа рақамига L матнини SMS орқали юбориш
- *150# қисқа рақамида мавжуд USSD-меню орқали
Абонентлар ушбу хизматдан аввалги қарзини тўламаган ҳолда фойдаланишлари мумкин. Хизмат белгиланган лимитдан ошмаган ҳолда тақдим этилади (лимит сўнгги 3 ой давомида абонент харажатларига қараб 1000 дан 40 000 сўмгача белгиланади). Қарзни тўлаш муддати чекланмаган, шунингдек тўлиқ ёки қисман тўлаш имконияти мавжуд.
Хизмат GSM тармоғининг олдиндан тўлов тизимидаги фаол абонентлари учун мавжуд.
Хизмат ҳақи аванс миқдорининг 20% ни ташкил этади.
UZTELECOM – Миллий оператор.
Батафсил маълумот: https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/xizmatlar/extra-balans
Ягона call-марказ: 1099
Facebook: fb.com/uztelecom
Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz
Instagram: @uztelecomuz
Telegram: t.me/uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter