Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дастурлашни тез ва осон ўрганиш учун ўзбек тилида платформа ишлаб чиқилди

Дастурлашни тез ва осон ўрганиш учун ўзбек тилида платформа ишлаб чиқилди

Дастурлаш мураккаб жараён. Лекин бу – келажак соҳаси. Айрим ҳолларда, қийин танловда қолишимиз мумкин: «Дастурлашни қаерда, тез ва осон ўрганишим мумкин?»

Уйда, қулай вақтда ва энг асосийси, ўз она тилимизда уни ўрганиш учун таълим платформаси ишлаб чиқилди.

Тармоқда ривожланиб бораётган Programmer Uz лойиҳаси, ҳозирда, юзлаб бепул видео дарслар чиқаргани ва ундан минглаб ўрганувчилар фойдаланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирда бу лойиҳа бутун бир платформа кўринишида намоён бўлиб, ҳар бир курс учун алоҳида структурада шакллантирилди. Эндиликда фойдаланувчилар фақатгина видео-дарс кўрибгина қолмай, ҳар бир дарснинг матн кўринишидаги маълумотларини ўқиши, ҳар дарс сўнгида унга оид тест ва масалалар ишлаб чиқиши, тушунмаган масалаларини маълум бир дастурлаш тилида қандай ишланишини ҳам кўришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, курслар учун йирик имтиҳон системаси ҳам яратилиб, барча тест ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар «Online сертификат»ларини қўлга киритишлари ҳам мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Лойиҳа «IT-база»сига ҳам эга бўлиб, ахборот технологиялари соҳасидаги турли маълумотларни осонлик билан излаб топишлари, ҳатто, ўзлари ҳам бу базага маълумот қўшишлари мумкин бўлади. Энг қувонарлиси, буларнинг барчаси ўзбек тилида.

Programmer Uz платформаси Youtube канали билан интеграциялашган бўлиб, бу тизим интерфейсини сизга таниш муҳитга олиб келишга ва видеолавҳалардан қулай фойдаланишга замин яратади.

Шу сабабли, тизимга кириш учун лойиҳанинг Youtube каналига обуна бўлишингиз сўралади: https://www.youtube.com/programmeruz

Ҳозирда ўрганиш учун ресурслар кўп, лекин сизни ҳар бир дарсда қўллаб-қувватлайдиган она тилингиздаги лойиҳа ягона – Programmer Uz. Ушбу лойиҳа доирасида «миллион дастурчилар» етишиб чиқиши ҳам шубҳасиз.

Youtube канали: https://www.youtube.com/programmeruz

Лойиҳанинг асосий манзили: https://programmer.uz

Мурожаат учун: https://t.me/procontactbot

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг