Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу тангадаги шифрни бузганлар ишга олинади

Бу тангадаги шифрни бузганлар ишга олинади

Фото: ABC News

Австралияда ташқи разведка хизматининг киберхавфсизлик агентлиги (Австралия сигналлар бошқармаси — ASD) 75 йиллиги муносабати билан эсдалик тангаси чиқарилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Тангада турли мураккабликдаги шифрлар акс этган, уларни буза олганларни Австралия ташқи разведкаси ишга олади.

Фото: ABC News
Фото: ABC News

ASD бош директори Рейчел Ноублнинг айтишича, танга агентлик аъзолари меҳнатини шарафлаб, кодларни бузиш эволюциясини ифодалайди.

«Иккинчи жаҳон уруши пайтида одамларимиз: ҳарбийлар, фуқаролар япон ҳарбий кодларини қоғоз ва қаламда ечиб, Япония ҳарбийлари қаердалигини кўрсатиш учун иттифоқчи кучларга юборишган», — деди Ноубл.

ASD бош директори Рейчел Ноубл ва мамлакат зарбхонаси раҳбари Ли Гордон.
Фото: ABC News

Ноублнинг таъкидлашича, тангадаги кодларни ечишнинг барча тўрт босқичидан ўта олганлар бемалол Австралия сигналлар бошқармасига ишга кириш учун ариза ёзишса бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг