Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик дизайнерлар келажак самолётларини намойиш этишди

Британиялик дизайнерлар келажак самолётларини намойиш этишди

Фото: «The Sun»

Британиялик ишлаб чиқарувчилар келажак самолётлари салонининг дизайн лойиҳасини тақдим этишди, дея хабар берди «The Sun».

Уни ишлаб чиқишда асосий эътибор йўловчиларни инфекция тарқалишидан ҳимоя қилишга қаратилган. Инновацион услуб, шунингдек, парвоз сифатини яхшилаш ва гигиена даражасини оширишни назарда тутади. Ўриндиқларни тайёрлашда коронавирус микробларини ўлдириш учун ультрабинафша тозалаш усулларига асосланган материал ишлатилади.

Шунингдек, номи ҳам ўзгаради: эконом-класс — Pure Skies Zones, бизнес-класс эса Pure Skies Rooms деб аталади. Келажакнинг эконом-классида айрим жойлар шахмат тартибида жойлаштирилади. Бу йўловчилар ўртасида алоқа даражасини камайтиришга хизмат қилади. Кўнгилочар телевидения бундан буён бўлмайди. Унинг ўрнига смартфонни улаш учун креслога ўрнатилган розетка бўлади. Йўловчи бемалол шахсий маълумотларидан фойдаланиш учун шароит яратилади.

Шунингдек, ўриндиқ суянчиғида симсиз қувват олиш қурилмаси ўрнатилади. Буклет ва журналлар жойланадиган чўнтаклар энди бўлмайди. Негаки, уларда кўп ахлат ва зарарли бактериялар тўпланади. Уларнинг ўрнига алмаштирса бўладиган халтачалар жойлаштирилади. «Pure Skies Rooms»да шахсий жавонча, парда ва катта экранли телевизор бўлади.

Лойиҳа уч йилдан сўнг амалда татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг