Бош прокуратура махсус ботни ишга туширди
Бош прокуратура энергия ресурслари ўғрилиги ҳақида хабар бериш мумкин бўлган ботни ишга туширди.
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.
Энди фуқаролар ўз ҳудудларида энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлса, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўллашлари мумкин.
Идора фуқароларни жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter