Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтснинг севимли ўйинлари (видео)

Билл Гейтснинг севимли ўйинлари (видео)

Скриншот

Microsoft ҳамасосчиси, дунёнинг энг бой инсонларидан бири Билл Гейтс компьютер ўйинлари ишқибози. Ўзи бунга иқрор бўлди.

Гейтснинг айтишича, Wordle ўйнамаса туролмайди. Бу берилган сўзни ҳар куни топиш шарт бўлган бошқотирма. Гейтс яхшироқ ўйнаш учун ҳатто ўз стратегияларини ишлаб чиққан. У унлилари кўп сўзлардан ўйинни бошлашни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, Гейтс бўш вақтида Quordle, Octordle, Nerdle каби ўйинларни эрмак қилиб туради, Quordleда бешта ҳарфдан бир пайтнинг ўзида тўрт хил сўзни топиш керак, Octordleда — саккизта сўз топиш талаб этилади, Nerdle — Wordleга ўхшаш, фақат бунда математик топшириқлар бажарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг