Банк хизматлари ҳақида портал ишга туширилди
Тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишда жисмоний шахслар ўзларига мақбул ва фойдали молиявий хизматни танлаш бўйича оқилона қарор қабул қилишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида www.bankxizmatlari.uz ахборот портали ишга туширилди.
Портал фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, омонатлар, валюталарни айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни излаш, улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, молиявий хизматларни ўзаро таққослаш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.
Ушбу ахборот портали нотижорат ва ижтимоий лойиҳа бўлиб:
- тижорат банклари молиявий хизматларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
- кунлик энг яхши таклифлар билан танишиш;
- танланган шартларга мос, қулай молиявий хизматлар тўпламига эга бўлиш;
- истеъмолчининг вақтини тежаш;
- молиявий хизматлар оммабоплигини ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш каби қатор масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.
Ахборот портали тест режимида ишга туширилаётган бўлиб, келгусида фойдаланувчилардан келиб тушадиган таклифлар ва эътирозлар асосида янада такомиллаштирилиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter