Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бактерия ҳам «қиш уйқуси»га кетаркан

Бактерия ҳам «қиш уйқуси»га кетаркан

Фото: «Hurriyet.com»

Юқумли бактерия антибактерия ҳужумига учраса, «қиш уйқуси»га кетиши аниқланди, дея хабар беради «Hurriyet.com» нашри.

Дания ва германиялик олимлар «E.coli» бактерияси устида тадқиқот олиб бориб, бактериянинг кичкина бир парчаси антибиотик хавфи йўқ бўлгунича «уйқу»га кетишини аниқлашди. Хавф йўқолгач, бактерия яна жонланиши маълум бўлди.

Копенгаген университети биология факултети профессори Кенн Гердес ҳамда Тюбинген университетидан Борис  Мацек бошчилигида олиб борилган тадқиқотда ҳаракатсиз бактерияда «уйқу»га кетишни таъминловчи фермент кашф этилди. 

Ихтиро ҳақидаги мақола «Science Signaling» журналида чоп этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг